Самарқандда машина баллони ўғрилари қидирилмоқда
- 23.01.2023 12:06
- 339
- Жиноят ва жазо
Вилоят ИИБ хабарига кўра, Самарқанд шаҳар "Гулистон" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Самарқанд вилоят ИИБнинг «102» ишонч телефон рақамига қўнғироқ қилиб, уйининг олдида турган «Кобальт» русумли автомашинасининг шина-дискаларини номаълум шахслар ечиб олиб, ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларини олиб боришга киришилган.
Ҳодиса содир бўлган жойга Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ тезкор-тергов гуруҳи чиқиб, тегишли тартибда кўздан кечирилган.
Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ бошлиғи ҳузурида тезкор йиғилиш ўтказилиб, жиноятни содир этган шахсларни аниқлаш борасида тезкор режа ишлаб чиқилган.
Ҳозирги вақтда номаълум шахсларни аниқлаш борасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади вилоят ИИБ ахборот хизмати хабарида.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқандда “смарт автобекат”лар ўрнатиладими?
- Бугун, 18:17
- Самарқанд
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Бугун, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Бугун, 16:05
- Мутолаа