Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тошкентда бировнинг машинасини ўғирлаб 2 млн. сўмга “металлолом”га топшириб юборган шахс ушланди

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, воқеа шу йил 30 март куни содир бўлган. Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани 69 ҳайдовчининг “ВАЗ-2101» автомашинаси эшиклари очиқ ва калитини ўт олдириш жойида қолганидан фойдаланиб номаълум шахс машинани олиб қочган.

Ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан номаълум шахсга нисбатан Жиноят кодекснинг 267-моддаси 1-қисми (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлар натижасида, мазкур жиноятни 20 ёшли Р.М. содир этганлиги, давлат рақам белгиларини ечиб, Юқоричирчиқ тумани Фаровон маҳалласида жойлашган хонадонига олиб бориб 2 миллион сўм пул эвазига “металлолом” сифатида сотиб юборганлиги аниқланган. Мазкур хонадон кўздан кечилганида, жабрланувчига тегишли автомашина қисмларга бўлинган ҳолатда ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.