200 миллион сўмлик тилла тақинчоқларни ўғирлаган икки нафар ёш йигитга нисбатан жиноят иши очилди
26 январь куни Самарқанд шаҳри Зармитан кўчасида яшовчи 22 ёшли Н.Х. Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилади.
Унда у жорий йилнинг 25 январь куни соат 14:00да унинг яшаш уйига эшик очиқ қолганлигидан фойдаланиб кириб, меҳмонхонасидаги шкафнинг устида турган 25-30 турдаги, баҳоси 200 миллион сўмлик тилла тақинчоқларни ўғирлаб кетганини айтиб ёрдам беришни сўраган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлар натижасида мазкур жиноятни 23 ёшли Х.А ва вояга етмаган 16 ёшли Т.Д.лар содир қилгани аниқланиб, улардан 3 950 000 сўм пуллар, 3 дона аёллар тилла занжири, 3 дона узук, 2 жуфт зирак ва 1 дона эркаклар соати ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Жиноятни содир этган ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан айблов эълон қилиниб, вояга етмаган Т.Д.га “уй қамоғи”, Х.А.га эса “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.