Самарқанд халқаро аэропортида 47,3 миллион сўмлик тилла тақинчоқларни олиб ўтаётган фуқаро тўхтатилди
Жисмоний шахслар ўз эҳтиёжлари учун 65 граммгача заргарлик буюмларини божхона тўловларисиз юртимизга олиб кирилишига рухсат этилганлигига қарамай, ушбу маҳсулотларни мамлакатимизга ноқонуний тарзда олиб кириш ҳолатлари учрамоқда.
Жумладан, “Истамбул-Самарқанд” йўналишидаги авиарейс билан Самарқанд халқаро аэропортига учиб келган фуқаро Н.Х.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортади.
Натижада йўловчи Н.Х. холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганда, кийимлари орасига яширилган, йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган, жисмоний шахсларнинг божсиз олиб кириш нормасидан ортиқча бўлган, қиймати 47,3 миллион сўмлик, оғирлиги 209,86 грамм кумуш ва 83,53 грамм заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.
Суд қарорига кўра, ҳуқуқбузар Н.Х.га нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди ҳамда заргарлик буюмлари тегишли тартибда давлат фойдасига мусодара қилинди.