Самарқандда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин
- 25.05.2026 15:05
- 94
- Ҳодиса
Гидрометеорология хизмати агентлиги томонидан берилган маълумотга кўра, шу йилнинг 26 май - 1 июнь кунлари кутилаётган ёмғир ёғиши сабабли республикамизнинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, Жумладан, Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси тоғли ва тоғ олди ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли, дам олиш масканларида дам олувчилар ва ушбу ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришни сўрайди.
Вилоят ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқандда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин
- 50 дақиқа аввал
- Ҳодиса
Аълочи ўқувчиларга бепул йўлланма берилади
- 56 дақиқа аввал
- Самарқанд
Ҳайит хайр-барака, маънавий юксалиш байрами
- Бугун, 12:31
- Жамият