Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел хавфи эълон қилинди
- 31.01.2023 10:54
- 178
- Долзарб
"Ўзгидромет" хабарига кўра, 31 январь ва 1-2 феврал кунлари Ўзбекистон ҳудудига Ўрта Ер денгизи ҳудудларидан нам ва нисбатан илиқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.
Кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли республиканинг Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг бир қатор туманларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Жумладан, Самарқанд вилоятининг Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида ҳам сел хавфи юзага келиши мумкин.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Ҳозиргина
- Ўқинг, қизиқ!
Онлайн дарс учун тузилган шартнома бекор қилинди. Нега?
- 18 дақиқа аввал
- Таълим
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Каналларни бетонлаштириш сувни 30 фоизга тежайди
- 2 соат аввал
- Долзарб