Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида сел ва сув тошқини хавфи эълон қилинди
- 26.06.2026 10:44
- 16
- Долзарб
«Ўзгидромет» маълумотига кўра, 2026 йил 28 июндан 3 июлгача кутилган ёмғирлар сабабли республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин.
Хавф Самарқанд вилоятининг Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой ва Иштихон туманларида прогноз қилинмоқда.
Мутахассислар тоғ олди ва тоғли ҳудудларда яшовчи аҳоли, дам олувчилар ҳамда ушбу ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришга чақирмоқда.
Шунингдек, республиканинг айрим ҳудудларида кучли ёмғирлар оқибатида ёмғир сувлари тўпланиши, пастлик жойларни сув босиши эҳтимоли ҳам мавжуд.
Теглар:
сел-сув тошқин
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Европа жазирама исканжасида: Францияда рекорд ҳолат
- 3 соат аввал
- Хориж
Саломатлик – ижод унумининг муҳим омили
- Бугун, 10:31
- Саломатлик
Ижтимоий фаол ёшлар – кучли жамият асоси
- Бугун, 09:19
- Самарқанд
Зиёлилар билан учрашув
- Бугун, 08:35
- Самарқанд