"Ўзгидромет" бир қатор ҳудудларда сел-сув тошқини эҳтимолидан огоҳлантирмоқда
- 13.02.2023 11:28
- 101
- Долзарб

"Ўзгидромет" хабарига кўра, жорий йилнинг 14-18 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 14-16 февралда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди.
14-18 февраль кунлари кутилаётган кучли ёғингарчилик сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумладан Самарқанд вилоятининг Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Хабарда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилар эҳтиёткорлик чораларини кўришга чақирилган.