8 ноябргача тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел келиш, айрим жойларда эса ёмғир сувлари тўпланиш хавфи эълон қилинди
Республика Гидрометеорология хизмати агентлиги тақдим этган тезкор маълумотга кўра, шу йилнинг 5-8 ноябрь кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг 0... -3 даражагача тушиб кетади ва республикамизнинг айрим жойларида шамол тезлиги 18-23 м/с километр/соатгача кучаяди.
Кутилаётган ёғингарчилик сабабли тоғли ва тоғолди ҳудудларда сел-сув ҳодисалари юзага келиши эҳтимоли бор.
Шундан келиб чиқиб, содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, юзага келганда уларнинг оқибатларини бартараф этиш ҳамда хавфсизликни таъминлаш мақсадида барчадан ҳушёрлик талаб этилади.
5-8 ноябрь кунлари вилоят, шаҳар ва туманлар фавқулодда вазиятлар бошқарма ва бўлимлари ҳамда унинг ҳудудий қуйи тизимига кирувчи куч ва воситаларининг 24 соатлик навбатчилиги ташкил этилади.
Агарда жойларда сел ва сув тошқини ёки ёмғир сувлари тўпланиб қолиши билан боғлиқ ҳолатлар кузатилса, вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасининг (66) 240-06-01, (66) 240-40-17 ёки 1050, 101 телефон рақамлари орқали тезкор бошқарув марказининг навбатчи-диспетчерлик хизматига қўнғироқ қилишингиз мумкин.