Келаётган ҳафтада ҳам ёмғир кутилаётгани айтилди
- 17.03.2024 11:32
- 151
- Ўзбекистон
Ўзгидромет 18-20 март кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Унга кўра, республиканинг баъзи ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда.
Жумладан, Самарқанд вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 18 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин, 19 мартда ёғингарчилик кутилмайди, 20 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 18-19 мартда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ, 20 мартда кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 18 мартда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 19 мартда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ, 19 мартда кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа