Нарпайда 286 миллион сўмлик қалбаки алкоголь маҳсулоти мусодара қилинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг туман бўлими ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида туман ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.

Унда “Д.Д.” хусусий корхонаси савдо дўкони сотувчиси Р.Х. томонидан қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сотувга қўйилгани аниқланди.
Текширув давомида умумий қиймати 286 миллион сўм бўлган 5 минг 760 дона маҳсулот ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси ва 186-1-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
Айни вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.