64 ёшли аёлнинг бўйнидан тилла занжирни узиб, воқеа жойидан яширинган шахс қўлга олинди
- 29.04.2020 16:14
- 279
- Жиноят ва жазо
Жорий йилнинг 19 апрель куни Сергели тумани ИИО ФМБ навбатчилик хизматига келиб тушган хабарга кўра, соат 11:00 атрофида Сергели-2 массивида номаълум шахс 64 ёшли Екатерина Х.нинг бўйнидан нархи 5 миллион сўм бўлган тилла занжирни узиб, воқеа жойидан яширинган.
Ушбу ҳолат асосида Жиноят кодексининг 166-моддаси биринчи қисми (талончилик) бўйича туман ИИО ФМБ томонидан жиноят иши қўзғатилди.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида жиноят қидирув хизмати ходимлари томонидан гумонланувчи, 26 ёшли, муқаддам судланган Тошкент вилоятилик Ришат Ш. эканлиги аниқланган.
Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар беришича, у 21 апрель куни қўлга олинди. Ўғирланган тақинчоқни сотган гумонланувчи Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи танишининг уйида яшириниб юрган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
7 йилда барпо этилган 632 метрлик мўъжиза
- Бугун, 14:44
- Ўқинг, қизиқ!
Ахборот кўпайди, сифат камайдими?
- Бугун, 07:10
- Самарқанд
Эшитиш қобилиятини йўқотган бемор энди эшитади
- Бугун, 07:04
- Саломатлик