Келин қайнонасининг салкам 30 миллион сўмлик тақинчоқларини ўғирлади
- 14.10.2019 10:16
- 206
- Жиноят ва жазо
Бухоро вилоятининг Когон шаҳрида бир келиннинг кирдикорлари ошкор этилди.
Бухоро вилояти ИИБ хабарига кўра, 27 сентябрь куни номаълум шахс Когон шаҳар Махтумқули маҳалласида яшовчи нафақадаги фуқаро С.М.га тегишли жами 29 700 000 сўмлик 11 турдаги тилла-тақинчоқларини яширин равишда ўғирлаб кетган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни шу манзилда яшовчи, фуқаро С.М.нинг келини А.С. содир қилганлиги аниқланган. Ашёвий далиллар тегишли тартибда тўлиқ ҳужжатлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан А.С.га нисбатан ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми тегишли бандлари билан қўзғатилган.
Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Онлайн дарс учун тузилган шартнома бекор қилинди. Нега?
- 12 дақиқа аввал
- Таълим
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Каналларни бетонлаштириш сувни 30 фоизга тежайди
- 2 соат аввал
- Долзарб