Туркия, Швеция, Финландия ва НАТО баёнот имзолади
Туркия, Швеция, Финландия ва НАТО Мадриддаги музокаралардан сўнг қўшма баёнот имзолади, дея хабар беради TRT Haber давлат телеканали, унда Туркия Финландия ва Швециянинг NATOга аъзо бўлиш ташаббусини қўллаб-қувватлади.
18 май куни Финландия ва Швеция Россиянинг Украинадаги махсус ҳарбий операцияси фонида НАТО бош котибига альянсга қўшилиш учун ариза топширган эди. Туркия ушбу аризаларни кўриб чиқиш жараёни бошланишига тўсқинлик қилди. «Анқара Финландия ва Швециянинг НАТОга аъзолигига “ҳа” дея олмайман, чунки Туркияда тақиқланган Курдистон ишчилар партияси вакиллари билан алоқалари тўғрисидаги уларнинг кафолатларига ишонмайман" дея таъкидлаган эди Эрдўғон.
Имзолаш маросими Туркия президенти Тоййиб Эрдўғон иштирокидаги музокаралардан сўнг бўлиб ўтди. Туркия томонидан ҳужжатни ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли имзолади.
АҚШ Президенти Жо Байден Финландия, Швеция ва Туркияни НАТО кенгайишига йўл очган уч томонлама меморандум имзоланганини эътироф этиб, ушбу ҳаракат иттифоқ ва унинг коллектив хавфсизлигини мустаҳкамлашини таъкидлади.