Туркияда инфляция рекорд янгилашда давом этмоқда
- 04.10.2022 11:47
- 31
- Хориж
Туркияда сентябрь ойида инфляция, расмий маълумотларга кўра, йиллик 83,45 фоизни ташкил этди. Энг кўп транспорт хизматлари, шунингдек, озиқ-овқат ва алкоголсиз ичимликлар ўсди. Бу ҳақда Миллий статистика институти хабар берди.
Шу билан бирга, ENAGнинг мустақил турк экспертлари маълумотларига кўра, Туркияда инфляция ўтган йилнинг сентябрь ойига нисбатан 186,27 фоизга тезлашган.
Туркия Марказий банки истеъмол нархларининг ошиши ва миллий валютанинг қадрсизланишига қарамай, декабрь ойидан бери фоиз ставкаларини пасайтириш сиёсатини давом эттирмоқда. Йил бошидан буён лира долларга нисбатан қийматининг 50 фоиздан ортиғини йўқотди.
Бу ставка 12 фоизга туширилди, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған йил охиригача бу кўрсаткич 10 фоиздан паст бўлиши кераклигини айтган.
Туркияда инфляция ўтган 16 ойдан бери тезлашмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа