Туркиянинг қишлоқларининг бирида ўзбекистонлик фуқаро ҳалок бўлган
- 25.01.2024 14:59
- 334
- Хориж
Туркиянинг Гебзе вилояти Бош прокуратурасидан келиб тушган маълумотга кўра, шу йилнинг 22 январь куни Гебзе вилояти Дуракли қишлоғида вақтинчалик яшаш жойидан 1967 йилда туғилган А.А исмли Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилган.
Олинган маълумотга кўра, фуқаро А.А. бундан бир йил олдин Гебзе вилояти Дураклик қишлоғига келган ва яшаш жойи бўлмаганлиги сабабли бу ерда яшовчи Туркия фуқароси М.Ж билан танишиб, унга тегишли фермадаги кичик уйда яшашга рухсат олган.
Жорий йилнинг 22 январь куни фуқаро ўзини ёмон ҳис қилаётганини ва коронавирусга чалинганидан шикоят қилиб, М.Жга телефон қилган.
М.Ж. керакли дориларни олиб келганида А.А. ферманинг ётоқ жойида жонсиз ҳолда эканлигини аниқлайди ва зудлик билан полицияга хабар беради.
Айни вақтда мазкур ҳодиса юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
Натижаларга кўра қўшимча хабар берилади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа