Вилоятимизда 48 минг 100 қути ипак қурти боқилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 августдаги қарорига асосан жорий йил вилоятимизда 758 гектар майдонда интенсив тутзорлар барпо этилиши белгиланган. Бу 2019 йил "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили" давлат дастурида ҳам қайд этилган.

Ҳозирда туман ҳокимларининг қарорлари асосида 558 гектар ўрнига 640 гектар ер майдони ажратилиб, вилоятимиздаги пиллани қайта ишлаш корхоналари томонидан "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси тақсимоти асосида туман "Агропилла" масъулияти чекланган жамиятлари билан биргаликда 438 гектар майдонда 2 миллион 148 минг туп янги тут кўчатлари экилди. 

Фермер хўжаликлари дала четлари сийрак майдонларга экилган жами тут кўчатлари 9 миллион 700 минг донага етди. Экиш ишлари давом этаётгани ва кейинги йилдан янги тутзорлардан пилла боқишда озуқа сифатида фойдаланишни ҳисобга олсак ипак қурти боқишда озуқа танқислигига тўлиқ барҳам берилади, дейиш мумкин.

Самарқанд республикада энг кўп пилла етиштирадиган вилоят ҳисобланади. Жорий йилнинг баҳор ойларида биринчи ва иккинчи мавсум учун 48 минг 100 қути ипак қурти боқилиб, 2645 тонна пилла етиштириш режалаштирилган.

Ёдгорбек ЖЎРАЕВ, Самарқанд ҳудудий

"Агропилла" МЧЖ раиси.