Халқаро баҳолаш: ўқувчиларнинг саводхонлиги синовдан ўтказилмоқда, натижалар қандай?
- 06.04.2021 18:04
- 141
- Таълим

Халқ таълими соҳасини ислоҳ қилиш, жаҳон стандартлари даражасида таълим-тарбия беришнинг ҳолатини аниқлаш, ўқувчининг саводхонлигини синовдан ўтказишда «PIRLS-2021» халқаро тадқиқотларининг ўрни муҳим. Жорий йилнинг 5 апрель кунидан вилоятимиз мактабларида ушбу синовлар бошланди.
Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи З.Шодиева Иштихон туманидаги 35-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб, синов жараёнлари билан танишди.
Эслатиб ўтамиз: халқаро «PIRLS-2021» баҳолаш дастурида Таълим соҳасидаги ютуқларни баҳолаш халқаро ассоциацияси (IEA) тасодифийлик асосида танлаб олган Самарқанддан 20 та мактаб қатнашади. Бугун Иштихон туманидаги 35-, Қўшработ туманидаги 48- ва 88-умумий ўрта таълим мактабларида 4-синф ўқувчилари ўқиш саводхонлиги бўйича кўникмаларини синовдан ўтказмоқда.
Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
“Ислоҳотлар штаби” ҳудудлар истиқболини белгилайдими?
- 40 дақиқа аввал
- Иқтисодиёт
Мустақилликка 34 йил: Фаровонлик манзаралари
- 45 дақиқа аввал
- Жамият
Жаҳолатга қарши маърифат билан курашилади
- 2 соат аввал
- Жамият