Юртимизда бугун 68 нафар бемор коронавирусдан тузалди
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, бугун Қорақалпоғистон Республикаси юқумли касалликлар шифохонасида 4 нафар коронавирусга чалинган бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди.
Тузалганларнинг барчаси эркак бўлиб, ёши каттаси 43 ёшда, ёши кичиги 25 ёшда. Ҳудудлар кесимидаги оладиган бўлсак, Бухоро ва Тошкент вилоятларидан 1 нафардан, Украина Республикасидан 2 нафар.
Шунингдек, Тошкент шаҳридаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 14 нафар, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 23 нафар, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида ҳам 23 нафар ҳамда 3-сонли туғруқ мажмуасидан 4 нафар, жами 64 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.
Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 11 нафари эркак, 3 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 59 ёшда, ёши кичиги 23 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, 4 нафари Тошкент вилоятидан, 3 нафари Фарғона вилоятидан, 1 нафари Тошкент шаҳридан, Наманган, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларидан 2 нафардан.
Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 14 нафари эркак, 9 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 68 ёшда, ёши кичиги 6 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, 6 нафари Тошкент вилоятидан, 4 нафари Андижон вилоятидан, 3 нафари Қашқадарё вилоятидан, Тошкент шаҳри ва Хоразм вилоятидан 2 нафардан, Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Наманган, Сирдарё, Бухоро, Самарқанд вилоятларидан 1 нафардан.
Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида тузалганларнинг 12 нафари эркак, 11 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 64 ёшда, ёши кичиги 3 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, 15 нафари Тошкент шаҳридан, Фарғона ва Тошкент вилоятларидан 3 нафардан, Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларидан 1 нафардан.
3-сонли туғруқ мажмуасида шифо топган 4 нафар аёлларимизнинг ёши каттаси 38 ёшда, ёши кичиги 29 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Навоий, Самарқанд, Фарғона ва Хоразм вилоятларидан 1 нафардан.
Бугун кун давомида мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан 68 нафар бемор фориғ бўлиб, жами соғайганлар сони 3082 нафарга етди.