2021 йил дунёда энг оммабоп деб топилган сўз маълум бўлди

Американинг Merriam-Webster онлайн луғати 2021 йилнинг энг муҳим сўзи - "вакцина" деб белгилади. Бу ҳақда хизматнинг пресс-релизида айтилади.

Маълум бўлишича, 2021 йилда платформа фойдаланувчилари “вакцина” сўзини излаши 601 фоиз кўпроқ бўлган ва бу сўз бўйича қидирувлар сони икки йил ичида 1048 фоизга ошган.

Энг оммабоп сўзлар ўнталигига "қўзғолон", «perseverance» (2021 йилда шов-шувга айланган марсоход номи), "хабардор" (АҚШда ирқий ёки ижтимоий зулмга қарши ҳушёрликни тарғиб қилувчиларга нисбатан), "кўчманчи", "инфратузилма", "цикада", "муррая дарахти", "цисгендер", "соқчи" ва "мета" сўзлари кирган.