21-26 март кунлари тоғли ҳудудларда қор кўчиш хавфи бор
21-26 март кунлари республикамизнинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.
Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 22 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 4-6, кундузи 17-19 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 2-7, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 4-9, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 3-8, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 5-10, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 2-7, кундузи 12-15 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмйди. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.