Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Янги ҳафтада ҳаво ҳароратининг кўтарилиши кутилмоқда

"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугундан иш ҳафтасининг охиригача Ўзбекистон бўйича асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади.

Фақат 27 апрелда марказий ва шарқий вилоятларнинг айрим туманларида баъзи жойларда асосан жадаллиги бироз бўлган қисқа муддатли момақалдироқли ёмғир ёғиши мумкин.

27 апрелда шимолда ва чўл ҳудудларида, 28 апрелда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучаяди.

Ҳафта ўртасига келиб, Эрон ҳудудларидан илиқ ҳаво массаси кириб келиши ҳисобига кундузги ҳаво ҳарорати +27...+32 даражагача кўтарилади.