Йилнинг сўнги ҳафтасида қандай об-ҳаво кутилмоқда?

"Ўзгидромет" хабарига кўра, 27 декабрь куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди.

Туркманистон ҳудудидан нам ва илиқ ҳаво кириб келиб фақат Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида баъзи жойларда кучсиз ёмғир ёғади, шимолда ва чўл ҳудудларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати 7−12 даражагача илиқ, баъзи жойларда илиқ ҳаво 15 даражагача кўтарилади.

28 декабрда нам ҳаво массаси жанубий вилоятлардан республиканинг марказий ҳудудларига силжийди. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 2 даража совуқ ва 3 даражагача илиқ, кундузи +5…+10 даража атрофида бўлади.

29−30 декабрь кунлари республика бўйича ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли кам. Ҳарорат кечаси +2 даража +3 даража атрофида бўлади, кундузи ҳарорат +2…+7 даражагача пасаяди.

Республика бўйича баъзи жойларда туман тушади. Ушбу ҳафтада тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.