7 ой давомида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида вилоятда 483 млрд. сўм имтиёзли кредитлар ажратилган

Самарқанд вилояти бўйича Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 2022 йилнинг 7 ой даври давомида 20 мингдан ортиқ лойиҳага жами 483.5 млрд. сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилган . Бу ҳақда марказий банк вилоят бош бошқармаси хабар бермоқда.

Дастурлар доирасида ажратилган кредитларнинг 56,9 млрд. сўми (12%) юридик шахслар ва ЯТТларга, 426,6 млрд. сўми (88%) ўзини ўзи банд қилувчи жисмоний шахсларга ажратилган.

Ушбу кредитларнинг 92.9% (449,2 млрд. сўми) “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури, 7.1% (34,3 млрд. сўми) бошқа дастурлар ҳиссасига тўғри келади.

Мазкур маблағларнинг 194,5 млрд. сўми хотин-қизлар тадбиркорлигини, 184,5 млрд. сўми ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга ажратилган.

Дастурлар доирасида ажратилган кредитлар йўналишлар бўйича ишлаб чиқаришга 18.8 млрд. сўм, чорвачилик учун 92.4 млрд. сўм, иссиқхонага 41.9 млрд. сўм, тикувчилик учун 41.6 млрд. сўм, хизмат кўрсатишга 193.9 млрд. сўм ҳамда бошқа йўналишлар (боғдорчилик, балиқчилик ва бошқа)га 94.9 млрд. сўм кредит маблағлари ажратилган.