Америкалик ишсизлардан миллиард доллар ўғирланган
АҚШнинг Калифорния штатида фирибгарлар ишсизларга ёрдам бериш фондидан миллиард долларга яқин пулни ўғирлашди, деб ёзади Politico газетаси.
Ўғирликка ўн минглаб маҳбуслар жалб қилинган, дейилади хабарда. Ишдан маҳрум бўлган 35 мингга яқин маҳбус моддий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Бундай аризаларнинг камида 20 мингтаси қондирилган. Сакраменто округи прокурори Анн Шуберт ўғирлик кўламини "ҳайратланарли" даражада дея баҳолади. Унинг сўзларига кўра, бу Калифорния тарихидаги солиқ тўловчилар маблағидан фойдаланган ҳолда содир этилган энг йирик фирибгарликдир.
«Ҳозирда бир нечта жиноий иш қўзғатилган. Аммо пулнинг бир қисми аллақачон мамлакатдан олиб чиқиб кетилган ва уни хазинага қайтаришнинг имкони йўқ», дея таъкидламоқда прокурор. Фирибгарлар АҚШ ва бошқа мамлакатларда ишсизларга моддий ёрдам учун ажратилган маблағнинг атиги 8 миллиард долларни ўғирлаши мумкин эди.
Буюк Британия ҳукумат хатоси ёки иш ҳақини субсидиялаш дастури доирасидаги фирибгарлик туфайли сентябрь ойида 3,5 миллиард фунт стерлинг (4,6 миллиард доллар)дан маҳрум бўлди.
Г.ХОЛДОРОВА тайёрлади.