Арманистонда вазият яна чигаллашмоқда

Арманистоннинг «Ватанни қутқариш» ҳаракати мухолифати вакили Ишхан Сагателян намойишчилар Арманистон парламенти биносига кириш йўлларини тўсишда давом этаётганини, Бош вазир Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилиб, бугун маҳаллий вақт билан 16:00 да катта митинг ўтказилиши режалаштирилганини айтди.

Аввалроқ, Пашиняннинг истеъфосини талаб қилаётган намойишчилар парламент биносига Баграмян шоҳ кўчаси ҳамда Демирчян кўчасини тўсиб, у ерда қўшимча чодирлар ўрнатишди.

"Кечаси фуқаролар Баграмян шоҳ кўчаси ва Демирчян кўчасини ёпиқ ҳолда ушлаб туришди. Оқшом ҳодисаларсиз, тинч ўтди. Миллий ассамблеяга (парламентга) киришни ёпиш давом этмоқда. Биз фуқаролар билан аксарият сиёсатчилар ташриф буюриб, Пашинян истеъфосини расмийлаштиргач, Миллий парламентни очишга келишдик», деди сиёсатчи Facebookда жонли эфирда.

Бош вазир Никол Пашинян Россиянинг "Искандер" ракета тизимлари тўғрисида эҳтиётсизликдан айтган сўзларидан кейин Ереванда яна бир сиёсий инқироз авж олди. ОАВ маълумотларига кўра, Арманистон Бош штаби бошлиғининг ўринбосари Тиран Хачатрян Бош вазирни масхара қилган ва шу заҳоти истеъфога чиқарилган, кейинги истеъфо навбати Бош штаб бошлиғи Оник Гаспарянники бўлди.

Арманистон Қуролли кучлари эса Пашиняннинг ўзини истеъфога чиқишини талаб қилиб чиқди. Бош вазир буни давлат тўнтаришига уриниш сифатида қабул қилиб, тарафдорларини кўчаларга чиқишга даъват этди. Шу пайтда оппозиция баррикадалар ўрнатди ва парламент яқинида лагерь қурди. Улар ҳокимият билан музокара олиб бориш ниятида эмас, фақат бош вазир истеъфосини талаб қилмоқда.