Ашхобод  жаҳоннинг энг қиммат шаҳарлари рейтингида етакчилик қиляпти

Аниқланишича, жаҳоннинг энг қиммат шаҳарлари рейтингида Туркманистон пойтахти етакчилик қиляпти. Гап шаҳарда чет элликларнинг яшаш қиймати ҳақида боряпти, дейди “АиФ”. Рейтингни ҳар йили Американинг консалтинг компанияси - Mercer тузади. 2021 йилда рўйхатдан Гонконгни сиқиб чиқариб, Ашхобод биринчи ўринга чиқди.

Экспертлар фикрича, мамлакат ҳокимияти Ашхободни обод пойтахтга айлантириб, дунёни лол қолдириш учун ҳаракат қилмоқда. Бунда туркман бозорига кириш учун интилаётган хорижий компаниялар яхшигина тўлашяпти. Мамлакат катта газ захирасига эгалиги билан жозибадор. Маҳаллий қоидаларга кўра, ундан катта фойда кўришни истаган хорижий сармоядорлар ҳар қанча харажат бўлса тўлашга тайёр.

Т.Шомуродов тайёрлади.