Автомобиль портлатилиши оқибатида Дамашқ муфтийси ҳалок бўлди
- 24.10.2020 08:50
- 140
- Хориж
Сурия пойтахти Дамашқ муфтийси шайх Аднан Ал-Афюн террор қурбони бўлди. Унинг автомобилига ўрнатилган портловчи воситанинг ҳаракатга келитирилиши оқибатида у ҳалок бўлди. Бу ҳақда РИА Новости нашрига вақфлар вазирлиги департаменти директори шайх Хазер Шахрур маълум қилди.
Воқеа тафсилотлари ҳақида берилган саволга жавоб бериб, шайх Хазер Шахрур автомобиль Дамашқ яқинидаги Қудсия шаҳрида жойлашган Ал-Сахара масжиди ёнида портлатилганини маълум қилди.
“Шайх Ал-Афюн ватанни ҳимоя қилиб, шаҳид сифатида ҳалок бўлди. Террорнинг юзи шунақа”, деб қўшимча қилди Шахрур.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Кечиримнинг баракаси
- 45 дақиқа аввал
- Мутолаа
Кўприк устидан учиб ўтган автобус
- Бугун, 11:42
- Ўқинг, қизиқ!
Ақл бовар қилмас қотиллик
- Кеча, 21:07
- Мутолаа