Сурияда Асад ағдарилгандан кейинги илк парламент сайловлари ўтказилади

Сурияда Асад режими ағдарилгандан кейинги илк парламент сайловлари жорий йил 5 октябрда бўлиб ўтади. Шунингдек, кеча мамлакатнинг вақтинчалик президенти Ахмад аш-Шараа АҚШга расмий ташриф буюрди — бу сўнгги 58 йилда суриялик раҳбарнинг илк сафари ҳисобланади.
Жорий йил март ойида аш-Шараа ўтиш даври учун конституциявий декларацияни имзолади. Унга кўра, вақтинчалик парламент ваколатлари дастлаб уч йилга белгиланган. Кейинчалик у қайта сайланиши мумкин. Шу билан бирга, парламент давлат раҳбарини ваколатдан четлатиш ёки унинг ваколатларини чеклаш ҳуқуқига эга бўлади. Бироқ бошланғич босқичда олий ижроия ҳокимият фақат президент қўлида бўлади.
Маълумот учун: Башар Асад 2024 йил 8 декабрда мухолифат қуролли кучлари Дамашққа кириб келганидан сўнг президентлик лавозимини тарк этиб, мамлакатни ташлаб чиққан эди. Унинг ҳукмронлиги даврида ўтказилган сайловларда кўплаб қоидабузарликлар кузатилган ва натижалар Ғарб давлатлари ҳамда мухолифат томонидан тан олинмаган.