Суриядаги вазият назоратдан чиқмоқда: мамлакатда янги фуқаролар уруши авж олди

Исроил Дамашқдаги Сурия армияси штаб-квартирасига иккинчи марта ҳаво ҳужуми уюштирди, ҳужум маҳаллий телевидениеда тасвирга тушиб қолган.
Исроил Сурия ҳарбийларининг Ас-Сувайда вилоятидаги позицияларига ҳам зарбалар бермоқда. Бу Сурия армиясининг друзлар (Суриядаги диний гуруҳ) жангариларига қарши жазо операциясига жавоб деб кўрилмоқда.
Аввалроқ Сурия мудофаа вазири мамлакат жанубидаги мустақил аҳоли пунктларига қўшинларни киритган эди. Марказий ҳукумат ва друзлар ўртасидаги зиддият кескин авж олди: маҳаллий жангчилар бир нечта ҳарбий патрулларни йўқ қилди, шундан сўнг Сурия расмийлари кескин жавоб беришга қарор қилди. Анчадан бери друзларни таъсир дастаги сифатида ишлатиб келган Исроил, аралашувга ваъда берди.
Муҳим: Айнан мамлакат жанубидаги друзлар 2024 йилда Асад режимининг қулашига сабаб бўлган омиллардан бирига айланди. Улар ўз вилоятини қўлга киритиб, Дамашққа орқадан зарба бердилар ва шимолдан исёнчилардан олдин пойтахтга киришди. Энди улар яна мухторият учун курашмоқда ва яна Сурия келажаги учун курашда асосий шахсларга айланишмоқда.
Друзлар билан тўқнашув яқинда АҚШ ва Европа Иттифоқи томонидан қўллаб-қувватланган ва тан олинган янги ҳукумат учун жуда ноқулай.
Хуллас, Суриянинг муваққат президенти Аҳмад Ал-Шара Трамп билан учрашиш шарафига муяссар бўлди ва АҚШ ҳамда ЕИ мамлакатларига қарши санкциялар бекор қилинганини, бундан ташқари Сурияни тиклаш учун молиявий ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.
Айни пайтда мамлакатдаги янги зўравонлик ҳаракатлари Сурия дипломатиясининг халқаро яккаланишдан чиқиш ҳаракатларига тўсқинлик қилиши мумкин.