Яқин Шарқда кескинлашув: янги ҳужумлар ва таҳдидлар

👉 Исроил мудофаа кучлари сешанба тонгида Теҳрон ва Байрутга янги зарбалар берди. Исроил ҳарбийларининг маълум қилишича, нишонлар Эрон қўллаб-қувватлайдиган Ҳизбуллоҳ гуруҳига тегишли қўмондонлик марказлари ва омборлар бўлган.

👉 Эроннинг давлат ОАВлари хабар беришича, Эрон дронлар ва ракеталар орқали Баҳрайндаги АҚШ авиабазасига ҳужум қилган ва қўмондонлик штаби биноси вайрон қилинган. АҚШ бу хабарларга изоҳ бермади.

👉 АҚШ давлат котиби Марко Рубио Эронга қарши кучли зарбалар ҳали олдинда эканини билдирди ва ҳарбий режалар тафсилотини ошкор қилмаслигини айтди.

👉 Эрон томонидан Саудия Арабистони Ар-Риёддаги АҚШ элчихонасига иккита дрон ҳужуми уюштирилган. Оқибатда бинода кичик ёнғин содир бўлган.

👉 Fox News‘нинг хабар беришича, АҚШ Уммон кўрфазида Эроннинг барча 11 та йирик ҳарбий кемасини чўктирди. Эронда ҳозирда фақат чекланган оперaцияларни амалга оширишга қодир кичик кемалар мавжуд.

👉 CENTCOM‘нинг маълум қилишича, Эрондаги оперaция бошланганидан буйн олти нафар америкалик ҳарбий ҳалок бўлган. Аввалроқ тўрт нафар қурбон ҳақида хабар берилган эди.

👉 Теҳрон Ҳормуз бўғози орқали ўтишга уринган ҳар қандай кемаларни йўқ қилиш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда юқори лавозимли Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси вакили баёнот берган.

👉 Бугун тонгда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Баҳрайндаги АҚШ авиабазасига дрон ва ракета ҳужумлари ҳақида хабар берди.

👉 Исроил мудофаа кучлари Эрон пойтахти Теҳрон ва Ливан пойтахти Байрутга ҳужумлар уюштиргани ва Эрон ҳаво мудофааси бўлинмаларини йўқ қилганини маълум қилади. ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган Теҳрондаги Голестан саройи жиддий зарар кўрган.