Исроил бутун Ғазо секторини аннексия қилиши мумкин
- 29.07.2025 15:53
- 45
- Хориж
Бош вазир Нетаняху Ғазони тўлиқ қўшиб олиш режасини тайёрламоқда.
Haaretz нашрининг ёзишича, у ҳужжатни ҳарбий-сиёсий вазирлар маҳкамасига тақдим этади: ҲАМАСга ўт очишни тўхтатишга рози бўлиши учун бир неча кун муҳлат берилади, агар улар рад этса, Исроил Фаластин ҳудудларини босқичма-босқич аннексия қилишни бошлайди.
Ажабланарлиси, Нетаняхунинг сўзларига кўра, Трамп маъмурияти аллақачон бу режани қўллаб-қувватлаган.
Аввалроқ Исроил урушни тугатиш вариантлари орасида нафақат аннексия, балки ҲАМАС фаолият юритаётган ҳудудларни тўлиқ босиб олиш ёки блокада қилиш ҳам борлигини айтган эди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
“Имом Бухорий – муҳаддислар султони”
- Кеча, 15:55
- Мутолаа