Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бадавлат кишиларнинг ғалати харидлари

Forbes журнали маълумотига кўра, Илон Маск 2021 йилда дунёдаги энг бой одам бўлди. Машҳур муҳандиснинг бойлиги (албатта унинг Tesla компанияси қийматининг ўсиб бориши ёрдамида) 270 миллиард АҚШ долларига баҳоланмоқда. Америкалик миллиардер жуда кам учрайдиган раритет, конвейерда оммавий ишлаб чиқарилган тарихдаги биринчи автомобилларидан бири Ford Model Tга эгалик қилади. Шу билан бирга ёш тадбиркор кўчмас мулк сотиб олмайди, у 50 минг доллар турадиган кичик контейнерда яшайди.

Қизиқ, бой одамлар ғалати, уларни баъзида тушуниш жуда қийин. Бугунги мақоламиз бойларга хос инжиқликлар тўғрисида.

Олтин кўйлак

4 самых странных покупки, которые смогли позволить себе только очень богатые люди

Кредит бериш орқали бойиб кетган ҳиндистонлик миллионер Датта Фугенинг олтинга бўлган буюк севгиси кўпларга маълум эди. 2013 йилда Фуге севимли металлидан буюртма асосида ўзига кўйлак ясатиб, кўпчиликни ундан-да ҳайратга қолдирди. Оғирлиги 3,5 килограмм бўлган олтин либос ҳиндистонликка 250 минг долларга тушди. У тилла кўйлакдан ташқари узук, медальон, билагузук ва бошқа турли тақинчоқлар ҳам тақиб юрган.
Фуге болалигидан орзу қилган олтинлар уни бахтли қила олмади. 2016 йилда байрамга таклиф қилинган эркак 12 киши калтаклаганидан сўнг вафот этди.

HAMAD

4 самых странных покупки, которые смогли позволить себе только очень богатые люди

Камалакнинг барча рангларидаги энг қиммат Mercedes автомобиллари коллекцияси эгаси сифатида танилган Бирлашган Араб Амирликларининг иккинчи президенти Ҳамад ибн Ҳамдан Ал-Наҳаён коинотдан кўриниб туриши учун Футаиси шахсий ороли ёнида ўз исмини ёздиришга қарор қилди.

4 самых странных покупки, которые смогли позволить себе только очень богатые люди

Ишчилар чуқур каналлар қазиб уларни сув билан тўлдиришди. Натижада кенглиги 3 километрга чўзилган беш белгидан иборат – HAMAD ёзуви бир неча йил давомида катта баландликдан кўриниб турарди. Бироқ, тез орада миллиардер ўз фикрини ўзгартирди ва унинг буйруғи билан ёзув ўчирилди.

Иккинчи “Титаник”
“Австралиялик Дональд Трамп” деб аталадиган Клайв Палмер 2012 йилда машҳур Титаник лайнерининг нусхасини қайта яратишга қарор қилди. Қурилишни якунлаш 2022 йилда мўлжалланган. Сувга туширилгач, кема ўзининг ўтмишдоши қилган машъум марштрут бўйича Саутгемптондан Нью-Йоркка йўл олади.

4 самых странных покупки, которые смогли позволить себе только очень богатые люди

Миллиардер режалаштирганидек, экипаж ва кема дизайни бутунлай 20-асрдагидек бўлади, ундаги ягона фарқ замонавий техник жиҳозлар бўлиши керак. Бундан ташқари, муҳандислар 100 йил олдин содир бўлган фалокат такрорланмаслиги учун ҳамма нарсани икир-чикирларигача ўйлаб кўрадилар. Титаникнинг эгизагини қуриш учун Клайв Палмер 500 миллион доллар сарфлашига тўғри келди.

Белмонт – келажакдаги шаҳар

4 самых странных покупки, которые смогли позволить себе только очень богатые люди

Microsoft асосчиси Билл Гейтс 2017 йилда ўзининг Belmont Partners инвестиция компанияси орқали Аризона штатининг Феникс шаҳри яқинидан ер сотиб олди. Бу ерда у “ақлли” шаҳар қурмоқчи. Ўз ғоясини амалга ошириш учун у лойиҳага 80 миллион доллар сармоя киритди. Белмонтда барча бинолар замонавий технологиялар билан жиҳозланган ҳолда қурилади.

***

Баъзилар учун тушунарсиз ва ҳайратларли яна бир факт: ҳаётда нафақат одамлар, балки ҳайвонлар ҳам бой бўлиши мумкин экан.
Немис графиняси Калотта Либенштейннинг ягона меросхўри Гюнтер VI лақабли овчарка 373 миллион доллар бойликка эга: уй ҳайвони Италияда яшайди, ҳашаматли BMW минади ва жуда бахтли ҳаёт кечиради.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.