Байден президентликка номзодини қўйиш ниятида
- 15.04.2023 13:21
- 60
- Хориж
АҚШ президенти Жо Байден Ирландияга ташрифи чоғида 2024 йилги президентлик кампаниясида қатнашишини айтди ва бу ҳақда «тез орада» эълон қилади, деб хабар бермоқда АҚШ ОАВлари.
“Менинг режам яна ўз номзодимни қўйиш“, деган у.
Аввалроқ Америка ОАВлари Байден аллақачон сайловолди штаб-квартирасига номзодларни танлаётганини ёзган эди.
АҚШда президентлик сайловлари 2024 йилда бўлиб ўтади. Бунгача партияларнинг ҳар бири ўз номзодини аниқлайдиган ички сайлов – праймеризлар ўтказади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа