"Бизда “Ҳумо” ишламайди"
Ишхонамиздан маошларимиз “Ҳумо” пластик картасига тушади. Маошдан орттириб, тартибли фуқаро сифатида уй-жойим учун йиллик солиқларни тўлаш учун бордим.
Самарқанд шаҳар солиқ инспекцияси кассасида ходимлар “Бизда бу тизим ишламаяпти, кутиб туринг” дейишди. Анча вақтдан кейин "Маблағингизни бирорта “Узкард” пластик картаси ўтказиб келинг ёки нақд пулда тўланг", дейишди. Сарсон бўлиб, пулни банкоматдан нақдлаштириб келиб, солиқларни тўладим.
Жаҳлимнинг чиққани - ўтган йили ҳам шу ҳолат такрор бўлганди. Ўшанда бу тизим ҳали “установка” қилинмаганди, дейишганди. Бу йил эса тизим ишламаяпти. Ўн йиллар олдин шу йўл билан пластик картадаги пулни фоизсиз нақдлаштиришарди, ҳозиргиси одамларни очиқчасига сарсон қилишми?
“Ҳумо Мастеркард” қабул қилолмаймиз, деган важларни жуда кўп эшитяпмиз. Бу билан Марказий банк қабул қилувчиси кам бўлган пластик картани оммавий кўпайтирган ёки солиқни нақд пулда ундиришда бирорта ўйин бормикан?..
С.АШУРОВА, Самарқанд шаҳри.