Болалар ўлимига алоқадор Ҳиндистон фармацевтика компаниясининг лицензияси бекор қилинди

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штати ҳукумати Ўзбекистонда 18 боланинг ўлимига сабаб бўлган йўталга қарши сиропини ишлаб чиқарган Marion Biotech фармацевтика компанияси лицензиясини бекор қилди, деб хабар бермоқда Press Trust of India.

"Январь ойидан бошлаб фирма лицензияси тўхтатилди, шундан сўнг батафсил текширув бошланди. Айни пайтда фирма лицензияси Уттар-Прадеш гиёҳванд моддаларни назорат қилиш бошқармаси томонидан бекор қилинган. Фирма энди сироп (йўталга қарши) ишлаб чиқара олмайди", дейди ҳукумат вакили.

3 март куни штат полицияси Marion Biotech компаниясининг уч ходимини ҳибсга олган ва икки фирма директори текширилмоқда. Уларнинг барчасига нисбатан жиноий иш очилган, деди расмий. 

Даъво Ҳиндистон Жиноят кодексининг дори-дармонларни қалбакилаштириш, қалбаки дори воситаларини сотиш, дориларни бошқа дори ёки доривор маҳсулот сифатида сотиш ва нотўғри этикетланган дори воситалари ва тегишли қонунбузарликлар бўйича қўзғатилган. 

Аввалроқ, давлат лабораториясида ўтказилган текшириш натижаларига кўра тергов Marion Biotech дори намуналари “сохталаштирилгани” ва сифат стандартларига жавоб бермаслигини аниқланган.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўтган йилнинг декабрь ойида Ҳиндистоннинг Marion Biotech компаниясининг ЎРВИга қарши “Док-1 Мах” сиропини қабул қилган 18 нафар бола ҳалок бўлганини тасдиқлади ва тиббий кўрик материаллари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилди. Бошқарма маълумотларига кўра, лаборатория текширувлари давомида препарат таркибида заҳарли моддаси этиленгликол топилган.

Бу охирги пайтларда ҳинд дори воситалари билан содир бўлган иккинчи ҳодиса. Октябрь ойида Гамбия ҳукумати ўткир буйрак етишмовчилигидан 70 нафар боланинг ўлими ҳақида хабар берган эди. Мамлакат расмийлари болалар ўлимини таркибида заҳарли бирикмалар бўлган ҳинд йўтал сиропларини қабул қилиши билан боғлаган.