Бу йил академик лицейда қабул қандай бўлмоқда?

Самарқанд давлат чет тиллар институти қошидаги академик лицейда янги ўқув йили учун ҳужжатлар жорий йилнинг 11 майидан буён лицейнинг расмий веб-сайти орқали онлайн қабул қилинмоқда.

Жорий йилнинг 11 майидан 10 июнига қадар умумий ўрта таълим мактабларининг битирувчи, иқтидорли 9-синф ўқувчилари учун йўналишлар бўйича чуқурлаштириб ўқитиладиган фанлар хорижий (ўқувчининг хоҳишига кўра, инглиз, немис, француз) тиллар, рус тили ва адабиёти, она тили ва адабиёт, тарих, математика, физика фанларидан академик лицейга ўқувчилар қабули учун дастлабки биринчи босқич масофавий онлайн тест синови ўтказилмоқда.

Академик лицейга ўқишга топшириш истаги бўлган 9-синф битирувчилари аниқ фанлар (техника) йўналишидан ташқари барча йўналишларда тест саволларини ўзлари хоҳлаган хорижий тил ёки умумтаълим мактабида ўқиган хорижий (инглиз, немис, француз) тилда топширишлари мумкин.

Ўтказилган дастлабки тест синов натижалари 11 июнь куни лицейнинг www.samdchti-al.uz сайти орқали эълон қилинади. Саралаш, яъни иккинчи босқич имтиҳонлари жорий йилнинг 10 июлидан 25 июлигача ўтказилади. Бу йил академик лицейга 390 нафар ўқувчи олишни режалаштирганмиз.

Зафар ҚЎЗИЕВ,

СамДЧТИ академик лицейи директори.