Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бугун Халқаро ёшлар куни: Мазкур сана 1999 йилда БМТ томонидан таъсис этилган

Ҳар йили 12 август Халқаро ёшлар куни нишонланади. Байрам 1999 йил 17 декабрда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан бир йил олдин Лиссабонда (Португалия) бўлиб ўтган Бутунжаҳон Ёшлар ишлари бўйича вазирлар конференцияси тавсиясига кўра таъсис этилган.

БМТ ҳисоб-китобларига кўра, ҳозирги вақтда дунёда 1,2 миллиард ёшлар (15-24 ёш) мавжуд бўлиб, бу дунё аҳолисининг 16 фоизини ташкил қилади.

2022 йилда Халқаро ёшлар куни учун “Авлодлар бирдамлиги: барча ёшдаги одамлар учун тинчлик яратиш” шиори танланган.

Тадбир тинчлик ва хавфсизликни сақлаш йўлидаги саъй-ҳаракатлар муваффақиятини таъминлашнинг асосий омилларидан бири сифатида ёшлар ролини оширишга қаратилган.