Бугун юртимизда “Сovid-19”дан 1 569 нафар бемор тузалиб, соғайганлар кўрсаткичи бўйича рекорд янгиланди
Бугун мамлакатимизнинг 9 та ҳудудида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 1 569 нафари соғайди.
Жумладан, беморларнинг 1 245 нафари Тошкент шаҳрида, 215 нафари Тошкент вилоятида, 47 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 14 нафари Самарқанд вилоятида, яна 14 нафари Андижон вилоятида, 12 нафари Наманган вилоятида, 10 нафари Сирдарё вилоятида, 6 нафари Қашқадарё вилоятида ва яна 6 нафари Навоий вилоятида касалликдан фориғ бўлди.
Эслатиб ўтамиз, соғайганлар кўрсаткичи бўйича сўнгги рекорд натижа кеча, 2 август куни қайд этилган бўлиб, ўшанда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида 1 208 нафар бемор тузалганди.
Шундай қилиб, юртимизда 25 659 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 78 фоизни ташкил қилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.