Иш стажи бўлмаса, кекса ёшдаги кишиларга қанча нафақа тайинланади?
2026 йил апрелда 60 ёшга тўламан. Аёл кишиман. Ҳеч қаерда ишламаганман. Пенсияга чиқиш учун нима қилишим керак?
Агар сизда камида 7 йил иш стажингиз бўлганида 5 йил олдин, яъни 2021 йилда 55 ёшда ёшга доир пенсияга чиққан бўлар эдингиз.
2026 йил апрель ойида 60 ёшга тўлсангиз, иш стажингиз бўлмаса, унда сизга ёшга доир пенсия эмас, ёшга доир нафақа тайинланади.
Бугунги кунда иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори — ойига 820 000 сўм ҳисобланади.
Маълумот учун: бугунги кунда ёшга доир нафақа Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан амалга оширилмоқда.