Бунақаси 500 йил ичида содир бўлмаган: 2026 йил астрономик ҳодисалар ва воқеаларга бой йил бўлади

От йили самовий кузатувлар тарихида ноёб давр бўлишни "айтмоқда". Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, инсоният ўрта асрлардан бери космик ҳодисаларнинг бундай зич тақвимини кўрмаган.

2026 йилнинг ҳар бир ойи ноёб тутилишлар ва сайёралар тизилиши билан ажралиб туради, уларнинг баъзилари бир неча асрда бир марта, бошқалари эса ўн минглаб йилда бир марта содир бўлади, деб ёзади Life.ru.

Асосий воқеалардан бири бугун, 7 январь кечаси, Меркурий, Венера ва Марс бир сафда туриб, нодир конфигурацияни ташкил қилганда содир бўлади.

17 февраль куни Антарктида устидаги ҳалқа шаклидаги Қуёш тутилиши бундан ҳам ажойиб бўлишини ваъда қилмоқда. Ой бутун қуёш дискини деярли қоплаб, қутб куни фонида ёрқин, оловли ҳалқа қолдиради.

Фақат «Конкордия»  ва “Мирний” станциялари тадқиқотчилари кўра олиши мумкин бўлган қуёш тутилишини қисман Жанубий Америка ва Африка аҳолиси кузата олиш имкониятига эга бўлади.

12 август куни бутун дунё эътибори сўнгги 114 йил ичида биринчи марта қуёш тутилиши содир бўладиган Испанияга қаратилади. Ўша куни Ойнинг сояси мамлакатнинг катта қисмидан ўтиб, йирик шаҳарлар ва оролларни қамраб олади.

Бу воқеа ўзига хос тутилишлар бошланишини очиб беради: 2027 ва 2028 йилларда қатор тутилишлар палласи остида қолган Испания Европадаги астрономик туризм марказига айланади.

Август ойидаги тутилишлар нафақат европаликларни ажаблантиради., балки унинг траекторияси Шимолий қутбдан ўтиб, Таймир ярим оролини тўлиқ зулмат остида қолдиради. Олимларнинг таъкидлашича, бир ярим шарда бошланадиган тутилиш гўё вақт бўйлаб саёҳат қилиб, саккиз соатдан кейин иккинчи ярим шарда тугайди.

2026 йил иккита кетма-кет содир бўладиган даврлар - қуёш ва ой тутилиши  коридорини таклиф қилади. Бу йўлакларнинг биринчиси февралда, иккинчиси август ойида очилади.

Гарчи илм-фан бундай талқинларга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлса-да, ушбу оралиқлар анъанавий тарзда мистик ҳисобланган ва мунажжимлар уларни тақдирли ўзгаришлар билан боғлаб келади.

Тутилишларга қўшимча равишда, бир нечта сайёралар саф тортиб, осмонни безайди. Февраль ва август ойларида тизиладиган олтита самовий жисмлар қаторига Ой ҳам қўшилади. Сайёраларнинг баъзилари ҳатто дурбинсиз кўринадиган даражада ўзини намоён қилади.

Шу тарзда 2026 йил олимлар, мунажжимлар, бутун дунё бўйлаб миллионлаб коинот ишқибозлари эътиборини бирлаштирган ноёб астрономик ҳодисалар йили сифатида тарихга киради.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.