Депутат қабулхонаси бўлиши керак

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашига 6-Меҳробод сайлов округидан сайланган депутат Акбарали Қаюмов ўз ҳудудида депутатлик қабулхонаси ташкил этди.

ЎзЛиДеПдан сайланган депутатлар ва туман, шаҳар кенгашлари аппарат раҳбарлари иштирокида мазкур қабулхонада ўқув-семинари ўтказилди. Партия вилоят кенгаши раҳбарлари, партия фаоллари депутатларнинг ишини жонлантириш, сайловчилар билан ишлаш самарадорлигини ошириш мақсадида бу каби қабулхоналар ташкил этиш муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади. Депутатлик сўров юбориш, сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш бўйича тавсиялар берилди.

– Сайлов округида 25 та маҳалла бўлиб, сайловчилар сони 30010 нафарни ташкил этади – дейди А.Қаюмов. – Сайловчиларга қулайлик яратиш, уларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва белгиланган тартибда ҳал этиш учун ушбу депутатлик қабулхонасини ташкил этдик. Шу пайтгача округ бўйича 50 ортиқ  муаммолар ўрганилиб,  ечим топиш бўйича йўл харитаси тузилган ва манзилли ишлаш тизими йўлга қўйилган.

Семинар қатнашчилари “Нурли келажак ишонч сервис” МЧЖ қошидаги намунали бошланғич партия ташкилоти фаолияти билан ҳам танишди. 

ЎзЛиДеП Самарқанд вилоят кенгаши ахборот хизмати.