Эрон – Исроил зиддияти: АҚШ можарога қўшиладими?

▪️ Трампнинг миллий хавфсизлик жамоаси билан фавқулодда учрашуви якунланди. Эрон ва Исроил атрофидаги вазият бир соатдан ортиқ муҳокама қилинди. Трамп АҚШ Эрон ҳаво ҳудуди устидан тўлиқ назорат қилаётлигини айтди ва Эроннинг “сўзсиз таслим бўлишини” талаб қилди.
Таҳлилчиларнинг фикрича, катта эҳтимол билан Эронни “сиқув” бошланади. Трамп Исроилга Эрон ядровий иншоотларига, жумладан, ядровий иншоот - Фордога зарба беришда ёрдам бериши мумкин.
▪️ Агар Вашингтон Исроилнинг Эрон билан можаросига қўшилса, Эрон АҚШнинг минтақадаги базаларига зарба бериш учун ракеталарни аллақачон тайёрлаган, деб ёзади The New York Times.
Қайд этилишича, АҚШнинг минтақадаги қўшинлари эҳтимолий зарбалар туфайли юқори шай ҳолатга келтирилган.
▪️ Эрон валиаҳд шаҳзодаси эроникларга мурожаат қилиб, халқни исёнга чақирди. "Ҳуманаи худди қўрқиб кетган сичқондек ер остига яшириниб, вазият устидан назоратни йўқотмоқда. Бошланган иш орқага қайтарилмас", деди охирги Эрон шоҳининг ўғли Ризо Паҳлавий.