Ҳақ сўзлаганнинг овози арслон ўкиришидан ҳам шиддатлидир

Танқид – агар тузум ҳуқуқ устувор бўлган, адолатли ва демократик тузум бўлса, ҳамма учун фойдалидир.
Ҳақиқатни ёзиш журналистга фойда. Чунки у, аввало, ўз касбининг шарафини оқлайди, ўз номуси ва орини юксакка кўтаради ва халққа ҳам, Холиққа ҳам мақбул ишни қилади.
Ҳақиқатни чоп этиш, такрор айтамиз, агар тузум демократик ва адолатли бўлса, нашрга ҳам фойдали. Чунки унинг ҳақиқий обуначилари, мухлислари кўпаяди, натижада реклама берувчилари кўпаяди, даромади ошади. Достоевский: «Пул – чоп этилган озодлик», деган. Бойнинг овози баландроқ чиқиши шундан. Аслида бобомиз Замахшарий: «Ҳақ сўзлаганнинг овози арслон ўкиришидан ҳам кўра шиддатлидир», деганлар.
Ҳақиқатни ўқиш, тафаккур қилиш, муаммоларнинг илдизига етиш ва ечимларни топиш – жамиятга ҳам фойдалидир, турли-туман фикрларсиз тафаккур ўлади, иқтисод инқирозга учрайди, маънавият пароканда бўлади.
Карим БАҲРИЕВ.