Иммунитет мустаҳкам бўлиши учун нималар керак?

Чиниққан иммунитет ярим бойлик, десак муболаға бўлмайди. Юқорида саломатликнинг энг оддий шартларини санаб ўтамиз.

Совуқ душ соғлом турмуш тарзини сақлашда энг яхши ёрдамчилардан биридир. Бу учун, албатта, болаликдан кўникиб бориш керак бўлади. Ҳаво ванналари ва сув муолажалари асаб тизимини мустаҳкамлайди, юрак ва қон томирларига ижобий таъсир кўрсатади, қон босими ва метаболизмни мувофиқлаштиради.

Чой
Ҳар кун икки пиёла қора чой ичиш инсон иммунитети учун масъул бўлган қон ҳужайралари фаоллигини оширади. Бироқ, чойни овқатдан ярим соат фарқ билан ичиш керак. Бу хусусият фақат юқори сифатли чойларга тегишли.

Хушвақт бўлинг
Олимлар ижобий ҳиссий муносабатда бўлган одамлар кўпроқ бахтиёр, хотиржам, ғайрат ва шижатли бўлишлари ва уларнинг шамоллашга камроқ мойил эканлигини таъкидлашади. Ўйин-кулги, яхши кайфият соғлом турмуш тарзининг ажралмас қисмидир.

Тиниқиб ухлаш
Уйқу - соғлом бўлишнинг энг яхши усулларидан бири. Бир кеча-кундузда 7-8 соат ухлайдиган одамлар, албатта, тўғри қилишади. Тунги уйқу пайтида иммунитетни мустаҳкамловчи ферментлар ишлаб чиқарилади.

Озодалик
Қўлни тоза тутиш саломатлик гарови. Бу иммунитетни мустаҳкамловчи боғча ёшидан уқтириб бориладиган энг оддий ва энг зарур қоида.

Ҳаммом
Кун ора енгил ювиниб олиш, ванна қабул қилишдан ташқари ҳар ҳафта буғли ҳаммом учун бир соат ажратинг. Тажрибалар тез-тез ҳаммомга борадиганлар бошқаларга нисбатан кам шамоллашларини кўрсатган. Ҳаммомнинг иссиқ ҳавосидан нафас олиш патоген вируслар ва бактерияларни йўқ қилишга ёрдам беради.

Тана вазнини бир меъёрда тутиш
Ортиқча вазн билан бир қаторда вазн етишмаслиги ҳам саломатлик мувозанатини издан чиқаради. Шу икки ҳолнинг қайси бири бўлса ҳам тузатишга ҳаракат қилинг. Буларнинг иккаласи ҳам қўллаб-қувватловчи ва юрак-қон томир тизимларининг соғлиғига салбий таъсир қилади. Очиқ ҳавода пиёда сайр эса сокинлик бағишлайди.

Шунингдек, бақувват иммунитетни ҳосил қилиш учун организмда фойдали бактерияларни кўпайтирадиган овқатлар истеъмол қилиш зарур. Улар пробиотиклар деб аталади ва пиёз, саримсоқ, банан кабиларни ўз ичига олади.

Иммун тизим ишига жиддий халал берувчи кам ҳаракатлилик, ортиқча овқатланиш, мавсумга мос кийинмаслик ва спиртли ичимликлар истеъмоли ҳақида ҳам эслаб қўйиш зарар қилмайди.