Инсон манфаатлари - иқтисодий ислоҳотларнинг бош ғояси

Самарқанд халқаро туристик маркази Конгресс марказида Ўзбекистон иккинчи иқтисодий форуми бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев форум иштирокчиларига табрик йўллади.

Табрикни Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари, Президент матбуот котиби Ш.Асадов ўқиб эшиттирди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.Қўчқоров мамлакатимизда Тараққиёт стратегияси асосида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар ҳақида маълумот берди.