Самарқандда жаҳон криминологиясининг илғор тажрибалари ўрганилмоқда
Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Криминология тадқиқот институти томонидан ташкил этилган тадбирда халқаро ташкилотлар, хорижий давлатлар полиция раҳбарлари ва криминологлари, етук олимлар иштирок этмоқда.
Хусусан, халқаро форумида:
- UNODC — БМТнинг Жиноят ва наркотиклар бўйича Марказий Осиё минтақавий бошқармаси;
- TIKA — Туркия Ҳамкорлик ва тараққиёт агентлиги;
- GIZ — Германия халқаро ҳамкорлик жамияти;
шу билан бирга, Россия Федерацияси ИИВнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбарлари ҳам иштирок этиб, ҳуқуқ-тартибот соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинмоқда.

Форум қатнашчиларига Самарқанд шаҳридаги “Маҳалла еттилиги” иш фаолияти, ИИВнинг туризм хавфсизлигини таъминлаш ҳамда кибержиноятларга қарши курашиш бўлинмалари иш фаолияти ҳам таништирилади.
Форумнинг энг муҳим натижаларидан бири сифатида қатор давлатлар полиция ва тадқиқот тузилмалари билан ҳамкорликни тубдан кучайтиришга қаратилган ҳужжатлар тайёрланмоқда.

Жумладан, Венгрия, Ҳиндистон, Россия, Қатар, Туркия, Хитой, Беларусь, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон полиция идоралари ва криминология соҳасидаги тадқиқот ташкилотлари билан соҳалар бўйича қатор келишувлар режалаштирилган.