Жавоҳир Синдоров - “Рустам Қосимжонов халқаро турнири” ғолиби

“Рустам Қосимжонов халқаро турнири” кутилган ва кутилмаган натижаларга бой кечди.

Ёш шахматчи Жавоҳир Синдоров 6,5 очко жамғарган ҳолда мамлакатимизда илк бор ташкил этилган "Рустам Қосимжонов халқаро турнири"нинг “Мастерс” гуруҳида муддатидан олдин ғолибликни қўлга киритди.

Эронлик шахматчи Пархам Магсудлу 6 очко билан 2-ўринни, ҳамюртимиз Шамсиддин Воҳидов 5 очко жамғарган ҳолда учликка якун ясади. Ушбу гуруҳда ғолибликка асосий даъвогар саналган Нодирбек Абдусатторов кучли бешликдан ўрин олди.

Халқаро турнирнинг “Челленжер” гуруҳида ҳамюртимиз Ортиқ Неъматов ва сербиялик Александр Инджич 6,5 очкога эга бўлишди. Аммо коэффицентлар эвазига сербиялик шахматчи 1-ўринни, ҳамюртимиз Неъматов ушбу гуруҳда 2-ўринни эгаллаганлиги қайд этилди.