Тимур Турлов Халқаро шахмат федерацияси (ФИДE) президенти этиб сайланди

Самарқанд халқаро туризм марказида 97-FIDE конгресси ҳамда Бош Ассамблея йиғилиши ва сайлов тадбирлари бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси Абдулла Арипов, FIDE вақтинчалик президенти Вишванатан Ананд, Ўзбекистон Республикаси Президентининг спорт бўйича вакили Одил Абдураҳмонов, Ўзбекистон Республикаси спорт вазири Адхам Икрамов, Самарқанд вилояти ҳокими Адиз Бобоев, Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси биринчи ўринбосари, Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Садуллаев иштирок этди.

ФИДE Конгрессида ташкилот президентлиги учун ўтган сайловда қозоғистонлик тадбиркор Тимур Турлов ФИДE президенти этиб сайланди.

38 ёшли Турлов ФИДE тарихидаги энг ёш президентга айланди.

Турлов қозоғистонлик тадбиркор, «Freedom Holding Corp.» асосчиси ва раҳбари. У 2023 йилдан бери Қозоғистон шахмат федерациясига ҳам раҳбарлик қилиб келади.

Унинг компанияси сўнгги йилларда халқаро шахмат мусобақаларининг йирик ҳомийларидан бирига айланган.

Маълумот учун, Турлов 2022 йилда Россия фуқаролигидан воз кечиб, Қозоғистон паспортини олган.