Дунё бўйлаб хайрли хабарлар
• Бирлашган Араб Амирликларида барча учун бепул нон тарқатувчи автоматлар мавжуд. Фойдаланиш учун менюдан икки хил нондан бирини танлаш кифоя — бир дақиқада иссиқ нон тайёр бўлади.
• Fortnite ўйини яратувчиси Тим Суини АҚШдаги ўрмонларни асраш учун 50 минг акрдан ортиқ ер сотиб олди. У бу мақсадга 200 миллион доллардан зиёд шахсий маблағини сарфлаган. Харид қилинган ҳудудларга доимий муҳофаза мақоми берилади ва уларда қурилиш ҳамда дарахт кесиш тақиқланади.
• АҚШда ошқозон ости бези саратонига қарши янги дори тасдиқланди. Тадқиқот натижалари онкологларни қувончдан йиғлатгани айтилмоқда.
• Хитойда тижорат рекламалари ўрнига олимларнинг суратлари жамоат жойларида намойиш этилади ва уларга машҳур инсонлардек муносабатда бўлинади.
• Жанубий Корея олимлари саратон ҳужайраларини йўқ қилиш ўрнига уларни яна соғлом ҳужайраларга айлантириш имконини берувчи технология ишлаб чиқди.
• Бали оролидаги биолог маниокадан тайёрланган пакет яратди. У сувда парчаланади ва балиқлар учун озуқа бўлиб хизмат қилади.
• Альцгеймер касаллигининг ривожланишини секинлаштиришга қодир биринчи дори воситаси пайдо бўлди.
• Норвегияда одамлар истаган киши олиб ейиши учун деворларга олма солинган пакетларни илиб қўйишади.
• Финляндияда қиш фаслида одамлар китоб ўқиб, исиниши учун паркларга иситиладиган уйчалар ўрнатилган.
• Гавайида ўқувчи кокос пўчоғида пластик ва қуёшдан ҳимоя кремлари таркибидаги кимёвий моддаларни парчалай оладиган замбуруғларни аниқлади.